Ўзбекистон | 14:29 / 12.08.2015
2320
1 дақиқада ўқилади

2015 йил охирига қадар вилоят марказларида замонавий мультимедиа студиялари ишга туширилади

Вилоят марказларида замонавий мультимедиа студиялари ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати ахборот берди.

Вазирлик матбуот котиби Элбек Долимов келтирган маълумотларга қараганда, жорий йил охирига қадар вилоят марказларида 13та мультимедиа студияси амалга киритилади. Улар видеоконференциялар тартибида давлат ва хўжалик органлари томонидан учрашувлар, семинарлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказишга мўлжалланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш