Спорт | 06:45 / 13.08.2015
2305
1 дақиқада ўқилади

Футбол бўйича Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи стадиондаги муштлашуви сабаб бўшатиб юборилди

Футбол бўйича Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи Пауло Ванчопе Панамадаги стадионда қўриқчи билан муштлашгани сабабли ўз лавозимидан бўшатилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Ванчопе Коста-Рика терма жамоаси тарихидаги энг муваффақиятли футболчилардан бири ҳисобланади.

Бундан олдинроқ Олимпиада—2016 саралашининг Коста-Рика ва Панама (0:0) ёшлари ўртасидаги учрашуви вақтида Ванчопе ҳакамнинг қароридан норози бўлиб у томон талпинганида қўриқчилардан бири уни майдонга тушишига йўл қўймагани оқибатида муштлашув содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш