Ўзбекистон | 09:30 / 13.08.2015
3647
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек олимлари ҳажмли кийим деталларига шакл бериш қурилмасини ихтиро қилишди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари ҳажмли кийим деталларига шакл бериш қурилмасини ихтиро қилишди.

Ушбу қурилма енгил саноат соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси кийимларнинг шакл берилган деталларининг ҳаво ўтказиш каби параметрларини сақлашда шакл барқарорлигини оширишдан иборат ҳисобланади.

Ҳаммуаллифлар - Н.М.Ортиқбоева, А.Ж.Жўраев, С.З.Юнусов, С.Ш.Тошпўлатов, Д.А.Баҳриддинова ва Б.А.Рихсиевага ушбу фойдали модел учун № ФАП 01017 рақамли патент берилди.