Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:35 / 13.08.2015
2871
1 дақиқада ўқилади
Тошкент ва Жазоир муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилди
2015 йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жазоир Халқ Демократик Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Насер Бушерит билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Жазоир муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.