Жаҳон | 20:01 / 14.08.2015
3546
1 дақиқада ўқилади
Жон Керри Кубага етиб келди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Кубага тарихий ташрифни амалга оширди. Айни вақтда у Куба пойтахти Гавана шаҳрига етиб келган.
CNN хабарига кўра, Жон Керри 1945 йилдан буён Кубага келган илк америкалик юқори мансабли давлат амалдорига айланди.
Унинг бу давлатга ташрифи 12 соат давом этиши айтилган.
Керри бу ташриф давомида Кубадаги АҚШ элчихонасининг очилиш маросимида қатнашади ва "Озодлик ороли"нинг аввалги етакчиси Фидель Кастро ҳамда ҳозирги раҳбар Рауль Кастро билан учрашади.