Спорт | 09:41 / 14.08.2015
2972
1 дақиқада ўқилади

Малайзия 2034 йилги ЖЧни ўзида қабул қилмоқчи

Малайзия 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўз майдонларида ўтказиш эҳтимолларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Sun Daily хабар берган.

Жанубий-шарқий Осиё давлатлари уюшмаси бу ғояни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Қайд этиш жоизки, энг яқин мундиаллар 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача Россиядаги 11 шаҳардаги 12 стадионда ўтказилади. 2022 йилги Жаҳон чемпионати эса Қатарда ўтказилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш