Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда "ВАЗ-2106" автомобилини олиб қочган шахс қўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига маҳаллий аҳоли вакилидан “ВАЗ-2106" русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашларича, автомобиль аризачи томонидан қаровсиз қолдирилгани маълум бўлган. Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс шу Нукус туманида истиқомат қилувчи 33 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди ва у қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.