Ўзбекистон | 19:25 / 14.08.2015
3325
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда йилига икки марта ипак олинмоқда

2015 йилда Ўзбекистонда махсус хоналарда 3 мингдан кўпроқ қутиларда ипак қуртини такроран етиштириш режалаштирилмоқда.

Бундай маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги томонидан Янгийўл ипакчилик корхонасида ташкил этилган республика анжуманида эшиттирилди.

Қайд этиш жоизки, ўзбекистонлик пилла етиштирувчилар баҳор мавсумида мўл ва сифатли ипак ҳосил олишлари билан бир қаторда, охирги йилларда ипак қуртини қайта етиштириб, йилига икки марта “кумуш тола” олишмоқда.