Технология | 14:41 / 14.08.2015
4169
1 дақиқада ўқилади

Samsung компанияси Gear S2 "ақлли соат"ининг ташқи кўринишини намойиш қилди

Samsung Unpacked вакиллари кеча бўлиб ўтган матбуот анжумани якунида Samsung`нинг ақлли соатлари авлодининг янги модели Gear S2 промо-роликини тақдим этди.

Ҳозирча мазкур ақлли соатларнинг хусусиятлари борасида тўлиқ маълумотлар берилмаган.

Samsung Gear S2 ақлли соатларининг тақдимоти 3 сентябрда Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтадиган алоҳида тадбирда ўтказилиши кутилмоқда.