Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ариц Адурис: “Камп Ноу”да 4 тўп устунлик – унча ҳам катта устунлик эмас
Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси ҳужумчиси Ариц Адурис Испания Суперкубогида “Барселона”га қарши биринчи учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув “Атлетик”нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Биз “Барселона”га 4 та тўп уриш қанчалик қийинлигини биламиз. Ҳамма топ-клуб ҳам бунинг уддасидан чиқа олмайди.
“Камп Ноу”да 4 та тўп устунлик қилиш унча ҳам катта устунлик эмас”, деб айтди Адурис.
Адурис учрашувнинг бош қаҳрамонига айланиб, “Барса” жамоасига 3 та жавобсиз тўп киритишга муваффақ бўлди.
Жавоб учрашуви 17 августда “Кам Ноу”да бўлиб ўтади.