Спорт | 22:41 / 15.08.2015
2646
1 дақиқада ўқилади

As: ван Гал Де Хеани захира жамоа билан машғулот ўтказишга жўнатди

”Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа жамоа бош мураббийи Луи ван Гал қарори билан захира жамоа билан машғулот ўтказди.

24 ёшли испан футболчиси 14 августда Англия чемпионатининг 2-турида “Астон Вилла”га” қарши учрашувда иштирок этмади.

Ушбу вазият Де Хеанинг “МЮ” билан шартномани узайтиришни истамаётгани билан боғланмоқда.