Спорт | 17:23 / 15.08.2015
2452
1 дақиқада ўқилади

Моуринью: Ўйинчи натижадан, ҳакам ва мураббийдан муҳимроқ

“Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа шифокори Ева Карнейро билан АПЛнинг 1-тури доираисда “Суонси”га қарши кечган баҳсда содир бўлган кўнгилсизликдан сўнг тиббий персонал ишига ўз муносабатини билдирди.
“Жума куни тиббий штаб билан учрашув ўтказдим. Мен уларга уч марта такроран айтдим: ўйинчида муаммо борлигини аниқлаш қийин эмас. Ўйинчи натижадан муҳимроқдир”, – деди у матбуот анжуманида.
“Ўйинчи мураббийдан ва ҳатто ҳакамдан ҳам муҳимроқдир, – сўзида давом этди мутахассис. – Агар ҳакам сизга майдонга тушишга рухсат бермаса ҳам, сиз барибир боришингиз керак. Сиз мажбурсиз. Ҳакам ёки мураббийнинг бунга муносабати муҳим эмас. Агар кераклигингизни билсангиз, ҳеч нарсани ўйламай майдонга чиқаверинг”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш