Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:37 / 15.08.2015
1911
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Бразилияда бир кеча давомида бир қатор отишмаларда 20 киши ҳалок бўлди
Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги Озаску ва Баруэри шаҳарларида бир қатор отишма билан кечган воқеаларда камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, 13 августда Озаску шаҳридаги барлардан бирида номаълумлар томонидан уюштирилган отишма оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. Кейинроқ қўшни Баруэри шаҳрида яна учта отишма билан кечган воқеа юз берди.
Полиция тахминига кўра, ушбу ҳодисалар бир-бири билан боғланган. Полиция босқинчиларни қидирмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш