Спорт | 08:48 / 15.08.2015
3154
1 дақиқада ўқилади

“Челси” шифокори Ева Карнейро Моуриньонинг танқидидан кейин жамоа базасига келмади

Челси” шифокори Ева Карнейро 8 августда “Челси” ва “Суонси” ўртасидаги Англия чемпионатининг илк учрашувида лондонликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо томонидан ўз ҳаракатлари учун танқид қилингандан бери жамоа базасига келмади.

The Telegraph нашрининг маълумотларига кўра, кўринишича, 35 ёшли Карнейро “Челси”да ўз вазифаларини бажаришда давом этишни истамаяпти ва ўз ҳамкасби, физиотерапевт Жон Фирндан фарқли ўлароқ, жамоани тарк этиши мумкин.

Фирн футболчиларни 2-турдаги “Манчестер Сити”га қарши учрашувга тайёрламоқда ва 3-турдан захира ўриндиғига қайтади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш