Спорт | 20:44 / 16.08.2015
2370
1 дақиқада ўқилади
“Арсенал” меҳмонда “Кристал Пэлас” устидан ғалаба қозонди
Англия Премьер-лигасининг 2-турида “Арсенал” меҳмонда “Кристал Пэлас” устидан 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Канонирлар” учрашувнинг 16-дақиқасида Оливье Жирунинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. Мезбонлар 28-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар.
2-бўлим бошлангандан 10 дақиқа ўтиб мезбонлар ўйинчиси Дэмьен Делейнининг автоголи ҳисобига учрашувдаги якуний ҳисоб ўрнатилди ва шу тариқа Арсен Венгер шогирдлари чемпионатдаги илк 3 очколарини қўлга киритдилар.
Англия Премьер-лигаси. 2-тур
Кристал Пэлас (Лондон) – Арсенал (Лондон) – 1:2
Голлар: Жиру, 16 (0:1); Уорд, 28 (1:1); Делейни, 55 (1:2, автогол).
Огоҳлантиришлар: Макартур, 45+1 – Коклен, 41.