Жаҳон | 16:45 / 16.08.2015
2527
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда 6 нафар хорижлик ғаввос ғойиб бўлди

Индонезиянинг Калимантан вилояти қирғоқларида ишлаётган 5 нафар Италия ва 1 нафар Бельгия фуқаролари дом-дараксиз ғойиб бўлишди. Бу ҳақда табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш бошқармаси раҳбари Вахью Види Эраната баёнот берди.

“Уларнинг йўқолиб қолгани ҳақида шанба куни кечаси расман баёнот берилди, ҳозир Сангалаки ороли яқинида қутқарув операцияси бошланмоқда”, – унинг сўзларини келтиради Jakarta Post нашри.

Ҳозиргача фақатгина уларга ҳамроҳлик қилган маҳаллий аҳоли вакилини топишга эришилди. Таъкидланишича, у оғир аҳволда бўлгани боис кўрсатма бера олмайди.
Сув остига шўнғиб, сўнг қайтиб чиқмаган италияликларнинг 2 нафари аёллар ва 3 нафари эркаклардир. Уларнинг бари 29-36 ёш орасида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш