Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:07 / 16.08.2015
2817
1 дақиқада ўқилади
Ироқ бош вазири: ар-Рамадидан қочган командирларни суд кутмоқда
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий ар-Рамади шаҳри учун ИШИД жангариларига қарши кечаётган жанг чоғида буйруқсиз майдонни тарк этган командирларни ҳарбий трибуналга топшириш тўғрисида буйруқ чиқарди.
Бу борадаги фармон бош вазирнинг расмий сайтида эълон қилинди. Шу тариқа, ал-Абадий терговчилар кенгашининг ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Май ойида шаҳарнинг ИШИД қўлига ўтиши ҳукумат кучларининг жорий йилдаги энг катта йўқотиши бўлди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш