Жаҳон | 09:12 / 16.08.2015
2924
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги бозорда портлаш содир этилди

Нигериянинг шимоли-шарқидаги Борно штатида камикадзе бозор яқинида ўзини портлатиб юборди, деб хабар беради Reuters агентлиги.
Жиноятчи билан бирга ҳисоблаганда, 4 киши ҳалок бўлган. Ҳужумни “Боко Ҳаром” гуруҳи ташкил этган деб тахмин қилинмоқда.
Асосий нишон бозорга кираверишда турган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бўлгани айтилмоқда. Портлаш натижасида иккита патруль машинаси зарар кўрган.
Айтилишича, полициячилар шубҳали туюлган одамни тўхтатиб уни сўроқ қилишни бошлашган, айнан ўша пайтда у ўзини ҳавога учирган. Террорчини ушлаб қолиб, портлаш пайтида ёнида бўлган полициячи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш