Жамият | 16:07 / 17.08.2015
4742
1 дақиқада ўқилади

Андижонлик ўқувчи қиз Венециядаги мусиқий фестиваль совриндори бўлди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 1-сонли мактабнинг тўққизинчи синф ўқувчиси Мафтуна Маҳмуджонова Венециядаги "Орфей Италияда" мусиқa фестивалининг иккинчи даражали дипломини қўлга киритди.

Мафтуна Маҳмуджонова Италиядаги танловга йўлланмани "Рус маданияти сарчашмалари" халқаро фестивалида қўлга киритган эди.

У Москвада бўлиб ўтган ушбу фестивалда Европа, Осиё, МДҲ мамлакатлари вакиллари орасида учинчи ўринни эгаллаганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш