Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:35 / 17.08.2015
4041
1 дақиқада ўқилади
Диего Марадона: «12 йилдан бери гиёҳванд қабул қилмайман ва яна бир фарзандим бўлишини истайман»
Ўтган асрнинг машҳур футболчиси Диего Марадона гиёҳванд моддалар қабул қилишни аллақачон тўхтатганини сўзлаб берди.
“12 йилдан ошди йиғиштириб қўйганимга. Мен кокаин истеъмол қилишни тўхтатдим. Чунки менга эрталаблари уйқудан уйғониш жуда қийин кечарди. Бироқ ҳозир ундай эмас. Мен ўз фарзандларим ва жиянларим учун соғлом ҳаёт кечиришга қарор қилдим.
Бундан ташқари, яна бир фарзандли бўлиш ҳақида ўйлаяпман”, дейди беш фарзанднинг отаси бўлган 54 ёшли аргентиналик.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш