Спорт | 19:16 / 17.08.2015
3513
1 дақиқада ўқилади

Мини-футбол бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” мусобақаси ўтказилади

21-22 август кунлари Тошкент шаҳрида вазирлик ва давлат идоралари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” республика мусобақаси ўтказилади.

Жорий йилнинг 12 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши биносида 20та жамоалар (вазирлик ва давлат идоралари ходимларидан иборат) ўртасида қуръа ташлаш маросими ўтказилиб, ўйин жадвали аниқланганди.