Спорт | 06:13 / 18.08.2015
4976
2 дақиқада ўқилади

“Атлетик” 31 йил ўтиб яна Испания Суперкубоги соҳиби бўлди

“Барселона” ва “Атлетик” жамоалари “Камп Ноу”да бўлиб ўтган Испания Суперкубоги жавоб учрашувида 1:1 ҳисобида дурранг натижа қайд қилишди. Бу дурранг эвазига биринчи ўйинда ўз майдонида 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган бильбаоликлар 31 йил ўтиб яна Испания Суперкубогини қўлга киритишди. 

1-бўлимнинг охирида Лионель Месси ҳисобни очди. Учрашувнинг 56-дақиқасида каталонияликлар озчилик бўлиб қолишди: ҳимоячи Херард Пике қўполлиги учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. 74-дақиқада 1-учрашув қаҳрамони Ариц Адурис ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига яқин қолганда кучлар тенглашди: энди “Атлетик” Кике Соланинг майдондан четлатилиши туфайли ўн киши бўлиб ўйнашига тўғри келди.

“Атлетик” бу ғалабаси билан тарихдаги иккинчи Испания Суперкубогини қўлга киритди. Аввал жамоа бу совринга 1984 йилда эга чиққан эди.

Испании Суперкубоги. Финал

Барселона (Барселона) – Атлетик Б (Бильбао) – 1:1

Голлар: Месси, 43 (1:0); Адурис, 74 (1:1).

Огоҳлантиришлар: Родригес, 45 – Боведа, 30; Эрасо, 41; Адурис, 59; Беньят, 60.

Четлатишлар: Пике, 56 – Сола, 86.