Фан-техника | 12:04 / 18.08.2015
8395
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қиммат автоколлекция 67 миллион долларга сотилди

Дунёдаги энг қиммат дабдабали автомобиллар коллекцияси Калифорния штати Монтерей шаҳридаги Sotheby's аукционида 67 млн долларга сотиб юборилди. 

Шахсий коллекция 25та ноёб автомобилдан ташкил топган эди. Улар ичида энг қимматларидан бири ҳисобланган 1964 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 LM автомобили 17,6 миллион долларга баҳоланди. Бу каби суперкарлар дунёда 32 дона мавжуд. Ушбу нарх эса улар учун рекорд натижа ҳисобланади. 

1964 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 LM.

Афсонавий LM версиядаги McLauren F1 авто улови нархи эса 13,8 миллион доллар деб топилди. 2005 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari Enzo 6,1 млн долларга нархланди. Ушбу автомобилнинг ўзига хослиги шундаки, у конвейрдан чиққан энг сўнгги шу русумдаги маҳсулот ҳисобланади. Уни Ferrari компанияси Рим папаси Иоанн Павл IIга ҳадя қилган.

McLauren F1.

Ferrari Enzo.

Ушбу коллекцияда конвейрдан чиққан энг биринчи ва энг охирги Bugatti Veyron, бор-йўғи 20 дона ишлаб чиқарилган Lamborghini Reventon, ноёб ҳисобланувчи Porsche 959, Швециянинг Koenigsegg CCXR суперкари ва Jaguar, Jaguar XJ220 русумли Британия автомобиллар ҳам мавжуд. 

Bugatti Veyron

Lamborghini Reventon.

Koenigsegg CCXR.

Jaguar XJ220.

Бироқ 13,25 миллион долларга баҳоланган Ferrari 250 GT Berlinetta ўз харидорини топа олмади. Шунингдек, Ferrari GT California Spider (9-11 миллион доллар) ва “чайка қанотлари” кўринишидаги эшиклари билан ажралиб турувчи Mercedes-Benz 300 SL Alloy Gullwing (5,5-6,5 миллион доллар) ҳам сотилмай қолган. 

Ferrari 250 GT Berlinetta.

Ferrari GT California Spider

Mercedes-Benz 300 SL Alloy Gullwing.

Мазкур автомобиллар ўн йиллар давомида Америка фуқароси бўлган шахси номаълум коллекционер томонидан тўпланган бўлиб, савдолар чоғида уларнинг кўпчилиги шу турдаги моделлар ичида рекорд натижани қайд этган.