Спорт | 19:47 / 18.08.2015
1718
1 дақиқада ўқилади

Маркиньо "Рома"дан "Удинезе"га ўтди

"Удинезе" "Рома"дан 29 ёшли бразилиялик ҳимоячи Маркиньо Матосни трансфер қилди.

Жамоа расмий сайтида ёзилишича, бу футболчи билан 4 йиллик шартнома имзоланган.

Маълумот учун, Маркиньо "Рома"да 2009-2012 йиллар давомида ўйнаган, кейинги 3 мавсумни эса "Верона" ва "Ал-Иттиҳод" жамоаларида ижара асосида ўтказганди.

У ўтган мавсумда саудияликлар жамоасида 26 ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 5та голли пас узатган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш