Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 01:36 / 19.08.2015
3692
1 дақиқада ўқилади
“Астана” Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичининг 1-ўйинида АПОЭЛни ютди
Қозоғистоннинг “Астана” футбол клуби Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичининг 1-ўйинида Кипрнинг АПОЭЛ клубини ютди. Остонадаги “Остона-Арена – Ҳожимуқон” стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
Учрашувдаги ягона голни ҳужумчи Боуржон Жолчиев учрашувнинг 13-дақиқасида киритди.
Чемпионлар Лигаси. Плей-офф босқичи. 1-ўйин
«Остона» (Остона, Қозоғистон) — АПОЭЛ (Никосия, Кипр) — 1:0
Голлар: Жолчиев, 13 (1:0).
Огоҳлантиришлар: Шомко, 78 — Де Винсенти, 14.