Жаҳон | 09:07 / 19.08.2015
4116
1 дақиқада ўқилади

Москвада икки қаллоб долларга айланадиган “сеҳрли” қоғоз сотишди

Москвада икки африкалик йигит долларга айланадиган “сеҳрли” қоғоз сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланди.
Айтилишича, қора қоғоз махсус восита билан ишлангач, унда 100 долларлик банкноталар пайдо бўлган. Купюраларни айирбошлаш нуқталарида бемалол алмаштириш мумкин бўлган.
Шу йўл билан африкалик қаллоблар 5 млн рубль ишлаб топишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш