Жаҳон | 09:22 / 19.08.2015
1749
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада йўловчи автобуси ағдарилиб кетди: 5 киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди

Венесуэла шимолидаги Каробобо штатида йўловчи автобуси иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 5 киши ҳалок бўлди, 29 йўловчи жароҳатланди. Бу ҳақда 18 август куни ҳудуд фуқаролик мудофааси кучлари вакили хабар берган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, жароҳатланганлар ичида тўрт нафар бола ҳам бор. Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. Тахминий маълумотларга қараганда, бахтсиз ҳодисага транспорт воситасидаги “механик носозлик” сабаб бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларини ўрганишга киришган. Воқеа жойида криминалист-мутахассислар ва йўл полицияси ходимлари фаолият олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш