Жамият | 20:53 / 19.08.2015
4209
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда икки валютафуруш 10 минг доллар билан қўлга олинди

Янгийўлда икки валютафуруш 10 минг доллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, СВОЖЖДЛҚК департаменти томонидан ўтказилган тадбирда фуқаролар Шамиль Кулиев ва Шокир Набиевлар бошқа шахсга 7 минг долларни 24 млн сўмга сотаётганида қўлга олинган. Уларнинг Lacetti русумли автомашинаси юкхонасидан эса 3 527 доллар ва 2.7 млн сўм пул чиққан.
Валютафурушларнинг иши судга оширилди.