Ўзбекистон | 12:39 / 20.08.2015
2737
1 дақиқада ўқилади

Душанбеда ШҲТ адлия вазирлари ҳамкорлик ҳақида келишув имзолашди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг адлия вазирлари Душанбеда ўтказилган учинчи йиғилишлари якунларига кўра ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолашди.

Икки кунлик тадбир ишида Қозоғистон, ХХР, Қирғизистон, РФ, Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этди.

Имзоланган ҳужжатда адлия вазирликлари ҳамкорлигининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш