Жаҳон | 11:31 / 20.08.2015
8967
1 дақиқада ўқилади

Флоридалик ғаввослар чўкиб кетган кема ичидан 4.5 млн долларлик хазина топиб олишди

Флоридадаги Верона-Бич соҳилида ғаввослар бир неча асрлар сув остига ғарқ бўлган испан кемаси ичидан тангалар хазинасини топиб олишди. 11Alive News порталининг хабар беришича, топилманинг умумий қиймати 4.5 млн долларга баҳоланмоқда.
1715 йили Флоридада пўртана чоғида Кубадан қайтаётган испан флотининг 11 кемаси ҳалокатга учраган эди.

Қидирув жамоаси капитани, флотилия юкларини қидириш ҳуқуқининг эгаси Брент Брисбеннинг айтишича, топилган 350 танганинг 9таси ниҳоятда камёб ва қимматбаҳо ҳисобланади. Royal деб аталган ушбу тангалар Испания монархи Филипп V учун махсус зарб қилинган эди.

Бир ой муқаддам Брисбен жамоаси шу ҳудудда бошқа бир хазинани топиб олган эди.
Айни пайтда давлат вакиллари хазинани нархлаш билан шуғулланмоқда. Хазинанинг 20 фоизи давлат ҳисобига ўтказилади, қолган қисмини Брисбен жамоаси билан бўлишиб олади.