Технология | 18:41 / 20.08.2015
3132
1 дақиқада ўқилади

Момақалдироқ уриши натижасида Google компаниясининг Бельгиядаги дата-маркази вақтинча ишламай қолди

Google компаниясининг Бельгиядаги қаттиқ диски жойлашган дата-марказини тўрт марта момақалдироқ уриши натижасида тизим маълум муддат ишламай қолди.

Компания мутахассисларининг қайд қилишича, дата-марказ чақмоққа, атмосфера чиқиндиларига қарши ҳимоя воситаларига эга бўлган. Шу боисдан чақмоқ уриши бинонинг ўзидан эмас балки маҳаллий электр тармоғидан ўтган.

Кейинроқ Google фойдаланувчилари техник ишлар олиб борилиши натижасида ўз маълумотлар базасини қайта тиклаб олишга муваффақ бўлишган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш