Спорт | 11:58 / 21.08.2015
4053
1 дақиқада ўқилади
"Боруссия Д" Европа Лигасининг саралаши ўйинида 0:3 ҳисобини ғалабага айлантира олди
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси 20 август оқшомида сафарда Норвегиянинг "Одд" жамоасига қарши Европа Лигасининг плей-офф учрашувида майдонга тушди.
Бу ўйинда германияликлар 4:3 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Қайд этиш керакки, ўйиннинг 22 дақиқасидаёқ мезбонлар 3та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишганди.
Лекин Томас Тухел шогирдлари бу ҳолатни ўзгартира олишди ва 4:3 ҳисобидаги иродали ғалабага эришишди. Жавоб голлари Обамейянг (2та гол), Кагава ва Мхитарян ҳисобига ёзилди.
Жавоб учрашуви 27 август санасига белгиланган.
«Одд» (Шиен, Норвегия) — «Боруссия» (Дортмунд, Германия) — 3:4
Голлар: Самуэльсен, 2 (1:0); Нордквелле, 20 (2:0); Рууд, 22 (3:0); Обамейянг, 34 (3:1); Кагава, 47 (3:2); Обамейянг, 76 (3:3); Мхитарян, 85 (3:4).