Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Италияга “Экспо-2015”да Россиянинг таркибида Қрим тасвирланган харита осиб қўйилгани сабабли норозилик нотасини юборди
Украина Ташқи ишлар вазирлиги Италия элчихонаси орқали италиялик ҳамкасбларига Миланда ўтказилаётган “Экспо-2015” кўргазмасида Россия павильонида Қрим Россия ҳудуди сифатида тасвирланган иккита харита осиб қўйилгани сабабли дипломатик нота юборди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги маълум қилди.
Украиналик дипломатлар бу ҳолат халқаро кўргазмалар конвенциясини, жумладан унинг 10, 12, 13 ва 18-моддаларини бузаётганига ишора қилмоқдалар. Бу моддаларда кўргазмани қабул қилаётган давлатга кўргазма иштирокчи давлатлари павильонларининг контентлари ҳамда географик белгилашлардан тегишлича фойдаланишни назорат қилиш учун жавобгарлик юкланиши кўзда тутилган.