Жаҳон | 18:44 / 21.08.2015
6737
1 дақиқада ўқилади

Яценюк: Россия 2016 йилда Украинага ўз бозорини тўлиқ ёпади

Россия Украинанинг Европа Иттифоқи билан иқтисодий келишуви кучга кириши билан маҳсулотлар эмбаргосини жорий этади. Бу чора Украинанинг Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорига киришига тўсиқ қўйилишига олиб келади. Украина бош вазири Арсений Яценюк “Интерфакс-Украина”га берган интервьюсида ушбу мулоҳазаларни айтиб ўтди.

Шу билан биргаликда, Яценюк украин ишлаб чиқарувчилари Россия бозори муқобилини топишига ишонч билдирди.

“Эркин савдо зонаси тўғрисидаги келишув 2016 йил 1 январдан тўлиқ кучга киради. Улар шундан сўнг бизга ўз бозорларини ёпади. Шунинг учун янги бозорларни излаш ва маҳсулотлар эскпорти ҳажмини оширишимизга тўғри келади”, – деди бош вазир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш