Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:25 / 22.08.2015
5775
1 дақиқада ўқилади
КХДР музокаралар ҳақидаги хабарда илк бор Жанубий Кореянинг расмий номланишини ишлатди
Корея марказий телеграф агентлиги Жанубий Корея билан музокаралар ҳақидаги хабарда илк бор мамлакатни ўзининг расмий номланишини қўллади.
Одатда ўз қўшнисини “Жанубий Корея” ёки “қўғирчоқ” деб атайдиган Корея марказий телеграф агентлиги бу сафар “Корея Республикаси” истилоҳини қўллаган.
Аввал хабар қилинганидек, икки мамлакат ўртасидаги юқори даражали учрашув бугун, 22 август куни Тошкент вақти билан 14:00да бўлиб ўтди.