Жаҳон | 05:42 / 23.08.2015
2513
1 дақиқада ўқилади

Кобулнинг дипломатик даҳасида кучли портлаш юз бериши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Кобулнинг дипломатик даҳасида кучли портлаш юз берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Охирги маълумотларга кўра, террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган ушбу теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 60 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ҳозирда воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш