Жамият | 15:42 / 23.08.2015
5453
1 дақиқада ўқилади
Нью-Жерсидаги уйлардан бирига она айиқ 5та боласи билан чўмилиш учун келди
АҚШнинг Нью-Жерси штатида яшовчи оила ўз уйида иссиқдан қийналган она айиқ ва унинг 5 боласини "меҳмон қилди". Уй эгалари бу чақирилмаган меҳмонларни ичкаридан қулфланган бинонинг иккинчи қаватида туриб, тасвирга олишган.
Видеодан кўриш мумкинки, она айиқ ҳовлидаги бассейнда хумордан чиққунича чўмилади, айиқчалар эса ҳовлидаги турли спорт инвентарларидан фойдаланиб кўришади ва ўйинчоқларни думалатиб юришади.
Уй соҳибининг айтишича, у рафиқаси ва 2 нафар қизи билан биргаликда 1 соат давомида айиқларнинг кетишини кутиб, юқори қаватда уларнинг ҳаракатларини кузатиб туришган.
Айни вақтда АҚШнинг бир неча штатларида юқори ҳарорат туфайли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда ва жониворлар одамларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб қолмоқда.