Жаҳон | 01:35 / 23.08.2015
4945
1 дақиқада ўқилади
Хитойда кимё заводида кучли портлаш юз берди
Хитойнинг Шаньдун вилоятида кимё заводида кучли портлаш юз берган, сўнгра завод ҳудудида ёнғин чиққан, деб хабар берилмоқда People's Daily, China твиттерида.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган. Қайд этилишича, портлаш жойидан 1 км узоқликда турар-жой бинолари жойлашган. Портлаш кучи бир неча километр радиусда ҳам сезилган.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот олинмаган.
Sina ахборот агентлиги маълумотларига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан 20:40 да (Тошкент вақти билан 17.40) содир бўлган. Портлаш кучидан яқин орадаги биноларнинг ойналари чил-парчил бўлиб кетган. Ҳозирча портлашга нима сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.
Портлаш Тяньцзинь шаҳрида юз берган вайронакор портлашдан кейин 10 кун ўтиб содир бўлди.