Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 19:00 / 24.08.2015
3092
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 22-23 август кунлари умумхалқ ҳашарида 17,5 млн киши иштирок этгани маълум қилинди
Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган умумхалқ ҳашарида 17,5 миллиондан ортиқ одамлар иштирок этишган. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.
Мазкур ҳашар тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 12 августдаги махсус эълони асосида ташкил қилинган.
Икки кунлик ҳашар давомида жами 38 минг гектардан ортиқроқ ҳудудлар тозаланган. Кўчалар, турар жой бинолари, болалар майдончаси, хиёбонлар тартибга келтирилган. 25 минг км ҳудудда янги дарахт кўчатлари экилган.