Жамият | 18:17 / 24.08.2015
2923
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонга Кувайтдан 2.2 млн долларлик гуманитар юк келди

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигига Кувайтдан етказилган 2.2 млн долларлик гуманитар юк етказилди.
Қирғизистон ТИВнинг хабар беришича, юк таркибига шифохоналар ва клиникалар учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар киради. Бу юкнинг юборилиши Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Халқаро ислом хайрия ташкилоти раҳбари, доктор Абдуллоҳ Матуук ал-Матуук билан 2015 йил апрелида Бишкекда ўтказилган учрашуви якунларига кўра эришилган келишув натижаси бўлди.
Юк “Жамияти ас-салом лил-амоъ ал-инсония вал-хайрия” ташкилоти томонидан етказиб берилди.