10:12 / 25.08.2015
12739

“Yoshlar” ва “Navo” телеканалларида Ўзбекистон байроғи тескари кўрсатилмоқда

Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Yoshlar” ва “Navo” телеканаллари ўз кўрсатувларини юқори чап тарафда махсус ёрлиқ билан эфирга узатмоқда. Ушбу ёрлиқ марказида “24 yil” деган ёзув битилган бўлиб, унинг фонида Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турибди.

Аммо минг афсуски, техник носозлик сабаблими ёки эътиборсизликданми, Ўзбекистон байроғи тескари тарзда ҳилпираб турибди. Яъни байроқнинг юқори қисмида яшил ранг, қуйи қисмида эса мовий ранг акс этган. Бу ҳақда "xushnudbek.uz" хабар қилди.

Мазкур ҳолат ижтиомий тармоқларда ҳам муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ҳозирча нима учун Ўзбекистон байроғининг тескари тарзда эфирга узатилаётганининг сабаби маълум бўлгани йўқ. Бу ҳақиқатдан эътиборсизликмиди ёки бундан аниқ бошқа мақсад кўзланганмиди, ҳозирча номаълум.

Скриншотлар 25 август соат 9:30-9:45 орасида олинган.

Top