Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:49 / 25.08.2015
3305
1 дақиқада ўқилади
Байден Обамадан “оқ фотиҳа” олди
АҚШ президенти Барак Обама ўринбосари Жо Байденнинг президентлик сайловида иштирок этиши ҳақидаги таклифни маъқуллади, деб хабар беради CNN телеканали.
“Жо Байден Барак Обамадан 2016 йилги сайловларда иштирок этиш учун “оқ фотиҳа” олди”, - деб ахборот берди телеканалга Демократик партия вакилларидан бири.
Президент Байден сайловда иштирок этишни ният қилса, унга қаршилик кўрсатмаслигини маълум қилган. Унинг сўзларига қараганда, Байденни 7 йил муқаддам ўз ўринбосари деб тайинлаши “унинг сиёсий фаолиятидаги энг ақлли қарор” бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш