Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 06:37 / 25.08.2015
3806
1 дақиқада ўқилади
Францияда муҳожирлар Ла-Манш бўғози остидаги туннел ҳаракатини яна тўсиб қўйишди
Eurostar компанияси поездларининг Ла-Манш бўғози остидаги туннел бўйлаб ҳаракати ноқонуний муҳожирлар туфайли тўхтаб қолди, деб гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Sky News нашри.
“Ла-Манш остидан ўтувчи поездда қоидабузарлар туннелни тўсиб қўйишгани айтилди. Ноиложликдан ҳамма нарсага тайёр муҳожирлар Буюк Британияга етиб олишга ҳаракат қилишмоқда”, деб айтмоқда гувоҳлардан бири.
Евротоннель маъмурияти ҳаракатдаги таркиб бир соатга тўхтаб турганидан кейин яна қайта ҳаракатланганини маълум қилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш