Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:17 / 25.08.2015
1357
1 дақиқада ўқилади
Истомин Уинстон-Салем турнирида Цонгага қарши кортга чиқади
Денис Истомин 24 август куни АҚШнинг Уинстон-Салем шаҳрида старт олган ва соврин жамғармаси 695 минг 515 доллардан иборат йирик теннис турниридаги иштирокини бошлади.
У биринчи учрашувда америкалик Доналд Янгга қарши кортга чиқиб, 6:3, 6:3 ҳисобларида ғалаба қозонди.
Энди уни иккинчи даврада жиддий баҳс кутмоқда. Дунёнинг 19 рақамли теннисчиси, франциялик Жо-Вилфрид Цонга Истомин билан ўйнайди.
Цонга ушбу турнирга 3 рақамли теннисчи сифатида таснифланган.
Ушбу турнир ғолиби 83 минг доллар мукофот ва 250 рейтинг очкоси билан тақдирланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш