Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 02:42 / 25.08.2015
3076
1 дақиқада ўқилади
Миланда норозилик билдираётган муҳожирлар ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди
Миланда юзлаб муҳожирлар полиция билан тўқнашдилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 300 дан кўпроқ муҳожир ишлаш учун рухсатни олишни узоқ вақт кутаётганларига норозиликлари сифатида йўллардан бирини тўсиб қўйдилар.
Полиция муҳожирларни қочқинлар лагерига тисалтиришга муваффақ бўлди. Қайд этилишича намойишчилардан кўпчилигини африкалик муҳожирлар ташкил қилган.
Италия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда мамлакатга 100 мингдан кўпроқ муҳожир келган.