Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция «Мистрал»лар учун 1 млрд евро товон пули тўлангани ҳақидаги хабарни инкор қилди
Францияда «Мистрал»лар учун Россияга тўланиши лозим бўлган товон пули 1 млрд евро экани ҳақидаги хабар инкор қилинди. Бу ҳақда РИА Новости француз ҳукумати расмий вакилининг сўзларига асосланиб хабар берди.
“Мен айтишим мумкинки, Франция тўлаган товон пули 1 млрд доллардан кам. Унинг аниқ миқдори парламент аъзоларига маълум қилинади”, – деди Франция ҳукумати расмий вакили Стефан Ле Фоль.
Эслатиб ўтамиз, бугун 26 август куни Франция Россияга вертолёт ташувчи «Мистраль» кемаларини етказиб бериш ҳақидаги шартномани бажармагани учун тўланиши лозим бўлган 1 млрд евродан зиёдроқ товон пулини тўлаб бергани ҳақида “Интерфакс” ахборот агентлиги дипломатик доиралардаги ахборот манбасига таяниб хабар тарқатган эди.