Жаҳон | 10:37 / 27.08.2015
3310
1 дақиқада ўқилади

“Аллюр авто” директори: Қозоғистон миллий автобренд яратишга ҳали тайёр эмас

Қозоғистонда автомобилсозликнинг ривожланиши миллий бренднинг яратилишига олиб келади, аммо ҳозирча мамлакат бунга тайёр эмас. Бу ҳақда “Аллюр авто” компанияси бош директори, “Казавтобизнес” уюшмаси президенти Андрей Лаврентьев брифинг чоғида маълум қилди.

“Хорижий брендлар остида автомобиллар ишлаб чиқариш билан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Бу бугунги кунимизнинг асосий масаласидир. Автомобил саноатимизнинг ривожланиши охир-оқибат миллий бренднинг яратилишига олиб келиши керак”, - деди у.
“Ҳозирча биз бунга тайёр эмасмиз, малака йўқ, технологияларни ривожлантириш маркази йўқ, сертификацион база йўқ.

2020 йилга қадар биз малака тўплаб олишимиз, муҳандислар мактабини яратишимиз, институтлар ва синов лабораторияларини яратишимиз, трансмиллий компаниялар билан қўшма корхоналар қуришимиз керак. Мана шундагина миллий бренд ишланмаларига ўтишимиз мумкин”, - қўшимча қилди Лаврентьев.