Жамият | 16:43 / 27.08.2015
2524
1 дақиқада ўқилади

2014 йилда Ўзбекистонда одам савдосининг 1 200 қурбони аниқланди

Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлари 2014 йилда одам савдоси қурбони бўлган 1 208 кишини аниқлашди. 2013 йилда бу кўрсаткич 1 392 кишига тенг бўлган эди.

Айтилишича, бу одамларнинг 143 нафари мамлакат ичида мажбурий меҳнатга ноқонуний равишда жалб қилинган эди. Қолганлари эса чет элга олиб чиқиб кетилиб, у ерда ноқонуний равишда ишлатилган.
ННТ ва халқаро ташкилотлар қурбонларнинг 847 нафарига ёрдам беришди, 2013 йили бу кўрсаткич 451 кишига тенг эди.

Ҳукумат молиялаштираётган реабилитацион марказда ҳисобот даврида 396 кишига ёрдам кўрсатган. Марказ 30 ўринли бошпана тақдим этиш билан бир қаторда, зарурий тиббий, психологик ва юридик ёрдам кўрсатган. 898 киши тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишга юборилди.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари 368 қурбоннинг ўз юртига қайтишига кўмак берди.