Ўзбекистон | 15:56 / 27.08.2015
2922
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти вакили Ўзбекистонда бўлиб турибди

27 август куни Ўзбекистон ТИВ биносида Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблумни қабул қилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон-АҚШ мулоқотининг ҳозирги ҳолати ва уни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, гуманитар ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа соҳаларда чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий сиёсатга оид масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Суҳбатда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.