Жаҳон | 23:41 / 27.08.2015
4005
1 дақиқада ўқилади

Австрия полицияси Австрия чегарасини кесиб ўтиш пайтида 50 муҳожир аллақачон ўлик бўлганини таъкидламоқда

Австрия полицияси автомагистраллардан бирининг четида қолдирилган юк машинаси ичидан топилган 50 муҳожирнинг жасади бир неча кундан бери ўлик бўлгани мумкинлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Полиция маълумотларига кўра, одамларнинг ўлими уларнинг аниқланишидан камида бир суткадан аввал рўй берган бўлиши мумкин. Бу пайтда юк машинаси Австриядан ташқарида бўлган бўлиши мумкин.

“Кўп далиллар чегарани кесиб ўтиш пайтида одамлар аллақачон ўлик бўлганларини кўрсатмоқда”, деб айтди полиция вакили.

Бундан аввал Австрияда ичида 50 нафар ўлик муҳожир бўлган юк машинаси топилгани маълум қилинганди. Машина Венгрия давлат рақамларига эга бўлган.